S&P (Standard & Poor's) Global Ratings халқаро рейтинг агентлиги 2023 йил 8 декабрь куни эълон қилган ҳисоботида Фарғона вилоятининг хорижий ва миллий валютадаги узоқ муддатли кредит рейтингини B+ даражасида “Барқарор” деб қайта тасдиқлади. S&P томонидан Фарғонага B+ даражасидаги “Барқарор” прогнозли кредит рейтинги илк бор 2022 йил 3 июнь куни берилган эди.

S&P Global Ratings янги ҳисоботида Фарғона вилояти бюджетининг юқори ўсиш кўрсаткичлари ҳамда тижорий қарздорликнинг мавжуд эмаслиги алоҳида эътироф этилган.