Янги ҳисоботда Фарғона вилояти бюджетининг юқори ўсиш кўрсаткичлари ҳамда тижорий қарздорликнинг мавжуд эмаслиги ва қарздорлик даражаси нолга тенг экани натижасида вилоятнинг ликвидлик кўрсаткичлари юқори барқарорликни сақлаб қолиши алоҳида эътироф этилди.
Ижобий халқаро рейтинг кўрсаткичига эришишда вилоятда фаол ўзлаштирилаётган хорижий инвестициялар ҳажми ва жадал ташқи савдо динамикаси ижобий таъсир кўрсатди. Шу ўринда таъкидлаш керак, Фарғона вилоятига жалб этилган тўғридан тўғри хорижий инвестициялар ҳажми йилдан йилга ошиб бормоқда.
Ишонч билан айтиш мумкинки, S&P Global Rating халқаро рейтинг агентлиги томонидан Фарғона вилоятига берилган B+, яъни “барқарор” кредит рейтинги даражаси вилоятга инвесторлар ва бошқа молия ташкилотларини жалб қилиб, кириб келаётган инвестициялар оқимини жадаллаштиради.
Агентликнинг рейтинг ва индекслари орқали вилоятнинг макроиқтисодий сиёсати ва кўрсаткичлари ҳақида очиқ маълумотлар тақдим этилганлиги инвесторлар учун вилоятга инвестиция киритиш бўйича қарор қабул қилиш жараёнини осонлаштиради ва йирик инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш учун кенг имкониятлар эшигини очади.
Фарғона вилоятининг хорижий ва миллий валютадаги узоқ муддатли кредит рейтингини B+ даражасида “Барқарор” деб қайта тасдиқланди
Фарғона вилоятининг иқтисодий ва инвестициявий салоҳияти дунёнинг энг нуфузли “S&P Global Rating” (АҚШ) халқаро рейтинг агентлиги томонидан таҳлил қилиниб, мустаҳкам молиявий индикаторлари ва юқори иқтисодий салоҳияти учун “B+”, яъни “барқарор” даражаси қайта тасдиқланди.
Ўзбекистонда мобил паллиатив хизматига эга илк болалар хосписи ташкил этилмоқда
- Термизда 16 ёшли ҳайдовчи ЙТҲ оқибатида реанимацияга тушиб қолди, унинг синфдоши эса ҳалок бўлди
- Ўзбекистон ва Туркманистон етакчилари телефон орқали мулоқот қилдилар
- Ўзбекистонда 3,4 миллион тонна пахта териб олинди
- ЖССТ семизликни даволаш бўйича илк глобал тавсияларини эълон қилди
- Бухорода 794 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди
Шаҳноза Мирзиёева Наманганда беш ёшли қизалоқ билан боғлиқ фожиа юзасидан муносабат билдирди
- Пахтани биржада сотган фермерга ҳам, уни сотиб олган кластерга ҳам ҳар тонна учун 500 минг сўмдан субсидия берилади
- Наманганда 5 ёшли қиз билан боғлиқ жиноят иши Бош прокурор назоратига олинди
- 2027 йилда қайси маҳаллалардаги ҳужжатсиз уй-жойлар хатловдан ўтказилади?
- Болаларга нисбатан зўравонлик учун жавобгарлик кескин кучайтирилади
- Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида