Янги ҳисоботда Фарғона вилояти бюджетининг юқори ўсиш кўрсаткичлари ҳамда тижорий қарздорликнинг мавжуд эмаслиги ва қарздорлик даражаси нолга тенг экани натижасида вилоятнинг ликвидлик кўрсаткичлари юқори барқарорликни сақлаб қолиши алоҳида эътироф этилди.
Ижобий халқаро рейтинг кўрсаткичига эришишда вилоятда фаол ўзлаштирилаётган хорижий инвестициялар ҳажми ва жадал ташқи савдо динамикаси ижобий таъсир кўрсатди. Шу ўринда таъкидлаш керак, Фарғона вилоятига жалб этилган тўғридан тўғри хорижий инвестициялар ҳажми йилдан йилга ошиб бормоқда.
Ишонч билан айтиш мумкинки, S&P Global Rating халқаро рейтинг агентлиги томонидан Фарғона вилоятига берилган B+, яъни “барқарор” кредит рейтинги даражаси вилоятга инвесторлар ва бошқа молия ташкилотларини жалб қилиб, кириб келаётган инвестициялар оқимини жадаллаштиради.
Агентликнинг рейтинг ва индекслари орқали вилоятнинг макроиқтисодий сиёсати ва кўрсаткичлари ҳақида очиқ маълумотлар тақдим этилганлиги инвесторлар учун вилоятга инвестиция киритиш бўйича қарор қабул қилиш жараёнини осонлаштиради ва йирик инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш учун кенг имкониятлар эшигини очади.
Фарғона вилоятининг хорижий ва миллий валютадаги узоқ муддатли кредит рейтингини B+ даражасида “Барқарор” деб қайта тасдиқланди
Фарғона вилоятининг иқтисодий ва инвестициявий салоҳияти дунёнинг энг нуфузли “S&P Global Rating” (АҚШ) халқаро рейтинг агентлиги томонидан таҳлил қилиниб, мустаҳкам молиявий индикаторлари ва юқори иқтисодий салоҳияти учун “B+”, яъни “барқарор” даражаси қайта тасдиқланди.
Ўзбекистон велоспорт бўйича Осиё чемпионатига мезбонлик қилади
- Тошкентда 7 мингга яқин шахс маълумотларини қўлга киритиб, фирибгарлик қилган шахс ушланди
- Йил бошидан Ўзбекистонда 1 млрд кВт/соат яшил энергия ишлаб чиқарилди
- Пенсия жамғармаси ходимлари ҳеч қачон телефон орқали шахсий маълумотларни ёки СМС-кодларни сўрамайди
- Январ ойида электромобиллар сегменти юқори суръатда ўсди
- Тошкентда 3 миллиард сўмлик сифатсиз дори воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйилди
Бугун XXV қишки Олимпия ўйинларининг очилиш маросими ўтказилади
- Ўзбекистон делегацияси қишки Олимпиадада иштирок этиш учун Италияга йўл олди
- Жиззах вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш режалари муҳокама қилинди
- “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамиятининг келгусидаги устувор вазифалари кўриб чиқилди
- “Дизайн” жамоаси аъзоси Дилшодбек Мусабеков вафот этди
- Ўзбекистонда Туркия капитали иштирокидаги корхоналар сони очиқланди