Хабарга асосан, қутқарув бўлинмалари тезкорлик билан воқеа жойига етиб бориб, қисқа вақт ичида ёнғинни бартараф этишган.

Дастлабки маълумотларга кўра, "Сой бўйи" МФЙда жойлашган нотурар қаровсиз бинонинг 60 кв.м майдони ва 3 та автомобил ("лабо", "hyundai", "мерcедес-бенз" русумли) ёниб зарарланган.

Ёнғин сабаби ва зарари аниқланмоқда.

Воқеа жойига вилоят ФВБ раҳбарияти, туман ФВБ масъул ходимлари ва ҳамкорликдаги хизматлар масъуллари чиқишган.

Бирламчи маълумотга кўра, мазкур ёнғин оқибатида 2 нафар фуқаро ҳалок бўлган, 3 нафар фуқаро эса турли даражадаги тан жароҳатлари билан шифохонага юборилган.