Хусусан, манзил аэропортидаги ноқулай об-ҳаво туфайли “Uzbekistan Airways” авиакомпаниясининг ҲЙ87 (Урганч — Фарғона) рейси Урганч аэропортида ушлаб қолинди.

73 йўловчиси бўлган самолёт маҳаллий вақт билан соат 09:35 да учиши лозим эди.

Кўриш чегараси 25 метрдан кам бўлганлиги сабабли ҲЙ71/72, ҲЙ84 (Фарғона — Самарқанд, Фарғона — Тошкент) рейслари бекор қилинди. Шунингдек, "Фарғона" аэропорти Санкт-Петербургдан учган самолётни қабул қила олмади ва борт "Тошкент" аэропортига йўналтирилди. “Uzbekistan Airways” авиакомпаниясининг ҲЙ9628/9627 (Тошкент — Фарғона — Москва) ва ҲЙ081 (Тошкент — Фарғона) йўналишидаги рейслари учиш вақти ўзгартирилди.

Қуюқ туман (кўриш — 300 метр) ҲЙ622 (Москва — Андижон) рейси учиш аэропортида бир неча соатга кечиктирилишига сабаб бўлди. Хозирда самолёт кутиш зонасига йўналтирилди ва муқобил аэродромга жўнаб кетади.

Шунингдек, ноқулай об-ҳаво шароити туфайли Наманган аэропортида бир қатор рейслар қолдирилган. Беқарор об-ҳаво туфайли аэропорт вақти-вақти билан самолётларни қабул қилиш ва жўнатишларни чеклашга мажбур бўлмоқда.

Фарғона, Андижон ва Наманган халқаро аэропортларида яқин орада об-ҳаво шароити яхшиланишини кутилмоқда.