Модернизация ишлари якунлангач, махсус ҳаво кемаси томонидан тизимнинг Ўзбекистон Республикаси ва ICAO халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти талабларига мувофиқлигини аниқлаш учун синов парвози ўтказилди.
Фарғона аэропортидаги замонавий ILS/DME қўниш тизими мураккаб метеорологик шароитларда ҳаво кемаларининг қўнишини ва аэродром ҳудудида парвозлар хавфсизлигини таъминлайди ҳамда йўловчиларга хизмат кўрсатиш сифатини оширади.