Лойиҳага кўра, мазкур йўналишга кредит 3 йил муддатга, шу жумладан 1 йил имтиёзли даврни ҳисобга олган ҳолда йиллик фоиз ставкаси 6 ойлик LIBOR + 3 фоизда Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган лойиҳаларнинг манзилли рўйхатларига мувофиқ босқичма-босқич ажратилади.
Унга кўра, Фарғона вилоятида сувдан фойдаланиш самарадорлигини ошириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар белгиланмоқда. Шунингдек, «Фарғона вилоятида сувдан самарали фойдаланиш даражасини ошириш жамғармаси» ташкил этилади.
Жамғарма маблағлари Фарғона вилотида ирригация тизимларидаги йўқотишларни камайтириш, сув хўжалиги ирригация объектларини қуриш ва реконструкция қилиш, уларни таъмирлаш-тиклаш, сувни тежайдиган замонавий технологияларни кенг жорий қилиш, сув хўжалиги объектларида бошқарув тизимларини автоматлаштириш тадбирларига йўналтирилади.