Жорий йилнинг 15 январь куни мазкур жиноят иши юзасидан суд ҳукм чиқарди.
Фарғона шаҳар суди Матбуот хизматининг маълум қилишича, Жиноят ишлари бўйича Фарғона шаҳар судининг 2024 йил 15 январдаги ҳукми билан судланувчи вояга етмаган М. С. 14 йилга, судланувчи вояга етмаган Д. А. эса 13 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди.
Судланувчиларнинг жиноятдан хабардор бўлган яна бир шериги эса мазкур жиноятни билиб туриб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимларига айтмасдан, жиноятни яширганлиги учун суд унга 2 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинлаган.
Ҳукмдан норози тарафларга шу суд орқали тегишли муддатда Фарғона вилоят судига апелляция тартибида шикоят бериш ҳуқуқи тушунтирилган.