У 2020 йилда ёшлар бандлигини таъминлаш ва иссиқхона ташкил этиш учун ажратилган 29 гектар ер майдонининг 5 гектарини мансабдор танишлари орқали тоифасини ўзгартириб бериш эвазига 400 минг АҚШ доллари талаб қилган.
Давлат хавфсизлик хизмати, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда, мазкур шахс сўралган суммадан 50 минг АҚШ долларини олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди. Тезкор тадбирнинг давомида унинг мансабдор шериги — Фарғона вилояти Қишлоқ хўжалиги бошқармаси бош мутахассиси ҳам ушбу маблағни қабул қилиб олаётган вақтида қўлга олинди.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 4-қисми ва 28, 211-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, айбланувчиларга нисбатан «қамоқ» эҳтиёт чораси қўлланилган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.