Божхона органлари томонидан Фарғона вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш бўлими ходимлари Қўқон шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда дастлабки қиймати 70 миллион сўмлик 2 турдаги жами 7 000 қути тамаки маҳсулотларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.