Фарғона вилояти Учкўприк тумани. Бегбўтасой қишлоғида яшовчи фуқаро ИИБга мурожаат қилиб, унда 17 октябрь куни соат 12:00 дан 14:00 га қадар бўлган вақт оралиғида номаълум шахс яшаш хонадонига ғайриқонуний равишда кириб, ётоқхонасидаги жавондан нархи 56 100 000 сўмлик тилла-тақинчоқларини яширин равишда ўғирлаб кетганини маълум қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Учкўприк тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми «б,г» банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни содир этганлар уч нафар аёл киши эканлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб бориляпти.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади, деб хабар беради ИИВ матбуот хизмати.