Ҳозирда чақалоқлар ва онанинг саломатлиги яхши. Шундай бўлсада, шифокорлар уларни доимий назоратга олишган.

– 2016 ва 2018 йилда ҳам фарзандли бўлгандик, – дейди «қаҳрамон» она Мунаввархон Одилова. – Катта фарзандларимиз қиз эди. Энди уч ўғил ва уч қизли бўлдик, Оллоҳга шукур, жуда бахтлимиз. Шифокорларгаям ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз.

Қувончи бир олам ота-она чақалоқларга Тўлқинбой, Абдукарим, Абдуҳаким ва Зилола деб исм беришди.

Шаҳар ФҲДЁ органи ходимлари туғруқхонага ташриф буюришиб, қўш эгизаклар учун туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномаларни тантанали тарзда топширишди.

Элёржон Эҳсонов