Шунингдек, мазкур товарлар Фарғона шаҳрида яшовчи, 1988 й.т. тадбиркор Р.Б.га тегишли эканлиги маълум бўлиб, у ҳам ушланди.
Терговга қадар текширув давомида аниқланишича, «Фарғона халқаро аэропорти» чегара-божхона пости ходими Х.Ж. ўзининг бошлиғи А.С.нинг кўрсатмасига асосан ушбу товар қимматликларни белгиланган тартибга зид равишда божхона назоратидан ўтказиб юборган.
Маълум қилинишича, «Фарғона халқаро аэропорти» чегара-божхона пости бошлиғи вазифасини бажарувчи А.С. ўзининг бўйсунувида бўлган ходим Х.Ж. ва маҳаллий фуқаролар билан келишган ҳолда, моддий манфаатдорлик эвазига, хориждан келаётган йўловчилар номига расмийлаштирилиб, олиб келинган жуда кўп миқдордаги товар қимматликларни белгиланган тартибга зид равишда божхона назоратидан ўтказиш билан шуғулланган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан ДХХ Фарғона вилояти бўйича бошқармаси Тергов бўлими томонидан А.С. ва бошқаларга нисбатан жиноят иши қўзғатилган.