Миллий гвардия қошида ташкил этилган Чавандозлар мактабининг очилиш тадбирида вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров иштирок этди.
Мактаб Фарғона тумани, Илғор МФЙ, Обод турмуш кўчасида жойлашган бўлиб, от спорти (учкураш, тўсиқлардан сакраш ва от йўрттириш), замонавий бешкураш, поло ҳамда улоқ-кўпкарига ихтисослаштирилган.
Чавандозлар мактабида ташкил этилган Иппотерапия марказида Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази Фарғона минтақавий филиалининг 54 нафар тарбияланувчиларини тиббий-ижтимоий реабилитация қилиш бўйича тизимли чора-тадбирлар ҳам йўлга қўйилди.
Шунингдек, Миллий гвардиянинг Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ташаббуси билан пробация ҳисобида турувчи ёшлар учун от спорти маҳорат дарслари ташкил этилган бўлиб, бу орқали уларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, жамиятда ижтимоийлашувлари жараёнини кучайтириш, уларга соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсад қилинган.