Умумий лойиҳа қиймати 55 миллион АҚШ долларини ташкил этадиган янги корхонага 43 миллион доллар тўғридан хорижий инвестиция жалб этилади. 

Бу Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги томонидан эълон қилинган “Ўзбекистон Республикасининг 2022 – 2024 йилларга мўлжалланган Инвестиция дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президенти Қарори лойиҳасидан маълум бўлди

 2022 декабрда ишга тушиши кўзда тутилган ушбу корхона Хитойнинг Hong Kong ZRSC Technology компанияси билан ҳамкорликда амалга оширилади.

Йиллик қуввати дастлабки пайтда 10 минг электромобилга тенг бўладиган ушбу ишлаб чиқариш мажмуасида 100 дан зиёд янги иш ўрни ташкил этилади.