"Фарғона" кичик саноат зонасида электромобилларни йиғиш йўлга қўйилиши кутилмоқда.
Лойиҳани Central Asia Ceramic (керамик маҳсулот, сантехника ишлаб чиқарувчи) компанияси томонидан амалга оширилиши режалаштирилган. 520 млрд сўм қийматга эга объектнинг ишга туширилиш вақти 2021 йилнинг ноябрь ойига белгиланган. Ишлаб чиқариш қуввати йилига 30 минг дона автомобилга тенг бўлади, 350 та янги иш ўрни яратилади.