Тергов жараёнида маълум бўлишича, А.Мелиқўзиев муқаддам “Ҳизб ут-Таҳрир” сафида фаолият олиб борганлиги учун 2000-2004 ва 2007-2013 йилларда жазо муддатини ўтаб чиққан.

Бироқ у ўзига тегишли хулоса чиқармай жиноий фаолиятини тиклаб, Интернетнинг “Facebook” ижтимоий тармоғидаги “Азам Шодмонов” номли профили орқали экстремистик ғояларни тарғиб қилиб, виртуал дўстларига “Ҳизб ут-Таҳрир” ДЭТнинг аудио-видео материалларини тарқатиб келган.

А.Мелиқўзиевнинг жиноий ҳаракатлари айни пайтда, Полшада яшириниб келаётган “Ҳизб ут-Таҳрир” ДЭТнинг ғоявий етакчиларидан бири бўлган, Ўзбекистондаги ва хориждаги ватандошларимизни радикаллашувига ҳамда жиноятчига айналиб қолишларига сабабчи бўлаётган “Маҳмуд Абдулмўмин” тахаллусли 1980 йилда Қирғизистон Республикасида туғилган, мазкур давлат фуқароси ва содир этган жиноятлари учун халқаро қидирувда бўлган Холдаров Махмуджон Абдумаликович томонидан бошқарилган.

Жорий йилнинг июль ойида А.Мелиқўзиевнинг жиноий қилмишлари Жиноят ишлари бўйича Фарғона вилоят суди томонидан кўриб чиқилиб, у 10 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм қилинди.