Бу ҳақда ИИВ Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бош бошқармаси хабар берди.
Мавжуд маълумотларга кўра, муқаддам «Ҳизб ут-Таҳрир» сафида фаолият олиб борганлиги учун 2000-2004 ва 2007-2013 йилларда жазо муддатини ўтаб чиққан 1979 й.т. «М.А.» жиноий фаолиятини тиклаб, Интернет тармоғининг «Фаcэбоок» иловаси орқали экстремистик ғояларни тарғиб қилиш ва шу йўл билан «таҳрирчилар» сафини кенгайтиришга қаратилган ноқонуний хатти-ҳаракатларни содир этган.
«М.А.» «Фаcэбоок«даги электрон манзили орқали виртуал дўстларига «Ҳизб ут-Таҳрир» ДEТнинг аудио-видео материалларини, шунингдек ташкилотнинг фаол виртуал ёлловчиси ва тарғиботчиси «Махмуд Абдулмўмин» тахаллусли, 1980 йилда Қирғизистонда туғилган Холдаров Махмуджон Абдумаликовичнинг маърузаларини тарқатиб келганлиги аниқланди.
Ҳозирда ушбу шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов-суриштирув тадбирлари амалга оширилмоқда.