Эҳтиётсизлик оқибатида қўли автомат тепкисига тегиб, қуролдан икки дона ўқ отилади ва А.Раҳимов ҳаёти учун хавфли бўлган жароҳатлар етказади.
Бу ҳақда Жиноят ишлари бўйича Қува тумани судининг раиси Зафаржон Омонов маълум қилди.
Таъкидланишича, мазкур ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилди ва М.Ғоффоров Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан айбланиб, жиноят иши судга юборилди.
Судда ҳам М.Ғоффоровнинг эҳтиётсизлик оқибатида содир этган жиноий қилмиши тасдиғини топди ва у суд ҳукми билан тегишли жазога тортилди ҳамда ички ишлар тизимида ишлаш ҳуқуқидан ҳам маҳрум этилди.