Кейинги йилларда қишлоқ хўжалиги тармоқларини ривожлантиришга бўлган эътибор ҳар қарич ердан унумли  фойдаланиш, янги ташаббусларни ривожлантириш, илғор фермер ва томорқачиларни рағбатлантириш  имкониятини бермоқда.

“Бағдод тажрибаси” асосида қад ростлаган Гулистон шаҳарчасида мингдан зиёд оилалар янги кўп қаватли уйларга кўчиб ўтишмоқда. Бу ерда аҳоли, айниқса, ёшларни иш билан таъминлаш мақсадида исиқхоналар ташкил этилган.

 Марафон иштирокчиларига дастлаб маданият саройи ҳудудидаги қишлоқ хўжалик маҳсулотлари кўргазмаси намойиш этилди. Бу ерда экинларни экишга тайёрлаш, сара уруғ  танлаш, ҳосил етиштириш, маҳсулот сотиш билан боғлиқ иш кўламларига алоҳида эътибор қаратилди.

Тадбир доирасида амалий тажриба тўплаган илғор компания вакиллари, тренерларнинг амалий иш тажрибалари борасида қизиқарли маълумотлар берилди.  Савол-жавоб, амалий мулоқотларга бой руҳда ўтказилган агромарофонда “Ёшлар дафтари”га  киритилган ёшларга ер ажратиш, ердан умунли фойдаланиш, соҳага инновацион лойиҳаларни жалб этган ҳолда  маҳсулот  етиштириш ҳажмини ошириш, сифатини яхшилаш билан боғлиқ ишлар юзасидан амалий тавсиялар берилди. Бу борада яхши тажриба тўплаган  ёш деҳқонлар тажрибаси оммалаштирилди.

— Дунё бозорида сифатли ва арзон қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига бўлган талаб ортиб бормоқда, — дейди тадбир иштирокчиси, “VESAGRO” компанияси директори Ўрмонали Усмонов. — Шу боис маҳсулот етиштиришда камҳарж, инновацион лойиҳаларни қўллаш муҳим. Бугунги агромарофон доирасида дунё тажрибасидан кенг фойдаланиш, қишлоқ хўжалигида рақамли технологиялардан самарали фойдаланиш борасида зарурий тавсиялар берилди.

Иштирокчилар “Гулистон” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида ташкил этилган ёшлар иссиқхона мажумаси фаолияти, бу ерда самарали меҳнат қилиб яхши натижаларга эришаётган ёш соҳибкорларнинг амалий ишлари билан танишди.

                                                             Расулжон КАМОЛОВ,

                                                  “Янги Ўзбекистон” мухбири