Унда тегишли бошқарма ва ташкилот раҳбарлари, масъуллари ҳамда маънавият тизими ходимлари иштирок этди. 

Давлат фуқаролик хизмати бугунги кунда такомиллашиб, давлат хизматчилари зиммасига кўплаб вазифалар юклатилмоқда. Вилоятда айни пайтда 7 мингдан зиёд давлат хизматчиси бор. Албатта, улар ўртасида китобхонлик масаласи муҳим аҳамиятга эга. Республика Маънавият ва маърифат маркази вилояти бўлими, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги вилоят филиали, АОКА вилоят бошқармаси ҳамда вилоят ахборот-кутубхона маркази ҳамкорлигида илк бор “Китобхон давлат хизматчиси” кўрик-танлови ўтказилди. Танлов белгиланган низом талаблари асосида кўтаринкилик билан ташкил этилди. Элликдан ортиқ вилоят бошқарма ва ташкилотлари, уларнинг ҳудудий бўлимларида кутубхоналар ташкил этилди, давлат хизматчилари ўртасида китоб мутолааси ошди. Китобхонлик йўналишида турли маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этилмоқда.

Тақдирлаш маросимида Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги вилоят филиали раҳбари Аҳаджон Акбаров, Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими раҳбари Маъсуджон Сулаймонов ва бошқалар китобхонлик инсон маънавиятининг кўзгуси эканлиги, хусусан, давлат хизматчилари учун китоб муҳим ўрин тутиши ҳақида сўз юритди.

“Энг яхши китобхон раҳбар” номинациясида вилоят иқтисодиёт ва молия бошқармаси бошлиғи Зафаржон Рўзалиев, “Энг бой кутубхонага эга давлат фуқаролик хизмати” номинациясида агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси вилоят бошқармаси ҳамда “Энг яхши китобхон давлат хизматчиси” номинациясида Қувасой шаҳар ҳокими маслаҳатчиси Ҳусниддин Хўжаназаров биринчи ўринни қўлга киритди ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

Эркин Воҳидов ижод мактаби ўқувчиларининг саҳна кўринишлари, санъаткорларнинг қўшиқлари барчага манзур бўлди. Эндиликда мазкур танлов ҳар йили анъанавий ташкил этилади.