Улардан:

1-босқич эмланганлар 2 947 нафарни,

2-босқич эмланганлар 7 851 нафарни,

3-босқич эмланганлар 8 196 нафарни ташкил қилди.

Айни кунгача вилоятда жами 2 010 745 доза вакцинадан фойдаланилди.

Жами эмлашлар бўйича юқори кўрсаткичлар:

Олтиариқ тумани 151 943 доза,

Ўзбекистон тумани 151 779 доза,

Қува тумани 137 335 доза,

Фарғона шаҳри 136 616 доза,

Бешариқ тумани 133 785 дозани ташкил қилди.

Шунингдек, 13 сентябрь куни АҚШ ҳукумати томонидан COVAX глобал воситаси орқали беғараз кўмак сифатида Ўзбекистонга коронавирусга қарши 1,2 млн. дозадан ортиқ Pfizer/BioNTech вакцинаси олиб келинган эди. Вилоятга аҳолини 1- ва 2-босқичларда эмлаш учун 135 720 доза Pfizer/BioNTech вакцинаси ажратилди. Шундан аҳолини биринчи босқичда эмлаш учун 67 860 доза вилоят омборига олиб келинди. Вакцина 17 сентябрдан тарқатилиши режалаштирилган.

Хабарингиз бор, юртимизда жами 21 455 214 нафар фуқаро эмланиши кўзда тутилган бўлиб, Фарғона вилоятида 2 418 520 нафар фуқаро коронавирусга қарши эмланиши режалаштирилган. Шундан бир марта бўлса ҳам вакцина олган аҳоли ҳудуддаги жами эмланувчиларнинг 39,8 фоизини ташкил қилмоқда.

                                                                     Расулжон КАМОЛОВ,

                                                                 “Янги Ўзбекистон” мухбири