Вилоят, туман, шаҳар кадастр идоралари учун иш шароитларини яхшилаш мақсадида бутунлай янги бинолар барпо этилиб, моддий техника базаси яхшиланди. Кадрлар сараланиб аттестациядан ўтказилди. Буларнинг барчаси эзгу мақсадлар учун амалга оширилди...
Бироқ, аттестациядан ўта олмаган ходимлар шу идоранинг бошқа туман бўлимларида иш фаолиятини давом эттиришяпти.
Бунинг устига йирик ҳамкор ташкилот сифатида кўриладиган кадастр тизими Давлат хизматлари марказларида тезкор ва сифатли хизмат кўрсатиш имиджига «муддат бузилиши» билан аҳоли онгида нотўғри фикрлар шаклланишига сабабчи бўлиб қоляпти. Келинг, ушбу фикрларни асослашга ҳаракат қиламиз.
Масалан, Фарғона вилоятида давлат хизматлари кўрсатиш соҳасида йўл қўйилган қонун бузилишлар ва қўлланилган таъсир чоралар 2018, 2019, 2020 йиллар ва 2021 йил 1-ярим йиллик даврини таҳлил қилиб кўрамиз.
Хусусан, 2018 йилда 20 нафар, 2019 йилда 69 нафар, 2020 йилда
81 нафар, 2021 йил 1-ярим йилликда 50 нафар ходимлари маъмурий жавобгарликка тортилган. Кўриниб турибдики, бу сон йилдан йилга фақат ошиб боряпти...
Энг ачинарлиси, 2021 йил 2-ярим йиллик иш даврига киришишда, яъни июль-август ойлари давомида Давлат Кадастрлар палатаси Фарғона вилоятининг туман (шаҳар) филиаллари томонидан кадастр паспортини шакллантириш хизматида 67 та, Қурилиши тугалланган бино ва иншоотларни фойдаланишга қабул қилиш соҳасида 98 та жами 165 та қонун бузилишларга почин очиб берилди, бу дегани 165 нафар фуқаролар мурожаатлари ўз вақтида бажарилмай, сурункали қонун бузилишлар давом этиб келиняпти.
Фарход Нугманов,
ДХА Фарғона вилоят бошқармаси бўлим бошлиғи,
3-даражали адлия маслаҳатчиси.