Фарғона вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати маълумоқтига кўра, дастлаб 65 ёшдан ошган нуронийлар ҳамда соғлиқни сақлаш соҳасида ходимлари эмланади. Бу жараён икки босқичда амалга оширилиши режалаштирилган бўлиб, биринчи босқичда 40 минг ҳамюртимиз эмланиши кўзда тутилган.

– Кўнгилли равишда биричилардан бўлиб, вирусга қарши вакцина олдим, – дейди Фарғона шаҳрида истиқомат қилувчи 71 ёшли меҳнат фахрийси Авазбек Абдураҳмонов. – Бу жараён санитария-гигиена ва хавфсизлик қоидаларига риоя этилган ҳолда ташкил этилаётгани эътиборга лойиқ.

Ботир Мадиёров,
журналист.