“Ўзбекистон экспортчилари уюшмаси» ҳамда маҳаллий тадбиркорлар кўмагида Фарғона вилоятининг Олтиариқ туманида «мини экспорт бозори» ташкил этилди. У ерда қишлоқ хўжалиги ва мева сабзавот маҳсулотлари экспорт қилинади.
Экспортчи ёки брокерлар эндиликда кунлаб вақт сарфламай керакли миқдордаги маҳсулотларни бир неча соат мобайнида шу ернинг ўзида йиғиб олиши мумкин.
3 гектарлик ҳудудда экспортёр, брокер ҳамда бевосита деҳқоннинг ўзи ҳам иштирок этади. Яъни боғбон ҳам бу бозор орқали чет эллик харидорлар билан тўғридан-тўғри олди-сотди ишларини амалга ошириши мумкин.
Фотима КУЧКАРОВА,
“Ўзбекистон экспортчилари уюшмаси»
матбуот котиби