Якунланган йилда қиз болаларга нисбатан ўғил болаларнинг кўп дунёга келиши кузатилган. Яъни ўғил болалар 48 минг 858тани, қиз бола чақалоқлар эса 45 минг 531тани ташкил этган, деб хабар беради ДХА вилоят бошқармаси матбуот хизмати.
Шунингдек, хабарда 2020 йилда туғилган чақалоқларга қайси исмлар энг кўп қўйилгани ҳақида ҳам маълумот берилган. Маълум бўлишича, қизларга Муслима, Солиҳа, Имона ва Шукрона исмлари кўп қўйилган. Ўғил болаларга энг кўп қўйилган исмлар «рейтинги»нинг энг юқори поғонасини Муҳаммад исми эгаллаган. Кейинги ўринларни Мустафо, Абдуллоҳ ва Имронбек исмлари «банд» қилган.
Эътиборли жиҳати шундаки, вилоятда туғилишга нисбатан ўлим ҳолатлари 4 баробарга кам, яъни йил давомида Фарғонада 22 минг 124 та ўлим ҳолатлари рўйхатга олинган. Демак, хулоса оддий – вилоят аҳолиси тез суратларда ўсиб бораётгани кузатилмоқда.