Ҳозирги кунда ўзини ўзи банд қилганларнинг сони 166 866 нафарга етди. Бу ҳақида вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабарида ёзилди.

Хабарингиз бор, 2020 йил 1 июлдан бошлаб ўзини ўзи иш билан таъминлашни хоҳловчилар учун иш стажи ва пенсия ҳисобланиши мумкин бўлган, қонуний бандликнинг янги мақоми — “ўзини ўзи банд қилган шахс” тартиби жорий этилди. Унга кўра, гуллар, декоратив дарахтлар етиштириш; томорқа участкаларида ер чопиш ва рекултивация ишлари, сартарошлик; дурадгорлик; миллий нон ва патирларни тайёрлаш; ҳамширалик иши каби 72 хил фаолият тури билан шуғулланувчилар ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўта бошлади.

Давлат солиқ хизмати органлари томонидан ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтиш қулайликлари ва афзалликлари ҳақида олиб борилган тарғибот-ташвиқот ишлари ҳудудларда ўз натижасини бермоқда.