Таъкидлаш жоизки, ушбу нуфузли турнирга фарғоналиклар алоҳида кўтаринки руҳ билан тайёргарлик кўрди. Мазкур мусобақа "CОVID-19 пандемияси даврида ҳудудларда спорт турлари бўйича машғулотлар, мусобақалар ҳамда ўқув-машғулот йиғинларини ташкил этиш талабларига қатъий риоя этган ҳолда ташкил этилди.

Бугун мазкур турнир доирасида қиличбозликнинг шпага тури бўйича республикамиз вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистонлик атлетлар шахсий биринчилик баҳсларида ўзаро куч синашди. Ўз навбатида ушбу мусобақада жам бўлган ёш қиличбозларимиз мамлакат биринчилиги учун олиб борилган баҳсларда ўзларининг бор спорт маҳоратларини намоён этди.

Қизғин ва муросасиз кечган мусобақалар жараёнида қизлар орасида, айниқса Бухоро вилояти ҳамда ўғил болалар орасида Тошкент шаҳри қиличбозлик мактаби шпагачилари тенгсиз эканликларини исботлашди.

Марҳамат қилиб, «Олимпия чўққилари» мусобақаларининг илк ғолиблари билан танишинг.

Шпага. Қизлар, шахсий биринчилик.

1. Ҳамидова Азиза – Бухоро

2. Кароматова Фируза – Бухоро

3. Касимова Рада – Тошкент

Шпага. Йигитлар, шахсий биринчилик.

1. Сиддиқов Муҳаммад Юсуф – Тошкент

2. Ғофуров Шаҳриёр – Тошкент

3. Наимов Сардорбек – Бухоро

Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси Матбуот хизмати