Марказни очилиш тадбирида вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, вилоят секторлари раҳбарлари, хитойлик инвесторлар ва тадбиркорлар, вилоят иқтисодий-инвестицион соҳаси мутасаддилари иштирок этдилар. 

Вилоятимизда инвестиция муҳитини янада такомиллаштириш, хорижий инвесторларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, давлат хизматлари олишларини қулайлаштириш, инвесторларга фаолиятининг ҳуқуқий, иқтисодий ва бошқа масалалари бўйича маслаҳатлар бериш ҳамда уларга юзага келадиган масалаларни ҳал этишда зарур ёрдам ва тезкор кўмак кўрсатиш мақсадида Фарғона вилоятига инвестиция киритиш бўйича етакчи давлатларнинг тадбиркорлари учун алоҳида қўллаб-қувватлаш марказлари ташкил этишга киришилган бўлиб, бундай марказларнинг биринчиси хитойлик тадбиркорлар учун иш бошлади