Янги замонавий мактаб давлатимиз томонидан ажратилган 16 миллиард сўмдан ортиқ маблағ ҳисобига бунёд этилди. 4 қаватдан иборат мактабда 3 та технология хонаси, 132 ўринли ошхона, спорт зали, фаоллар зали бўлиб, мавжуд 23 та синф хоналари эса замонавий қулайликларга эга.
Янги мактабга 30 нафар ўқитувчи танлов асосида ишга қабул қилинди.