1996 йилда туғилган ҳайдовчи А.Э. маст ҳолда “Spark” русумли автомашинани бошқариб келаётиб, тунги хизматни олиб бораётган Фарғона вилояти ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати ЙҲХБ 2-минтақавий ҳудуд ЙПХ отряди 3-сафарбар гуруҳи ЙПХ катта инспектори, сержант Хайитбек Каримжоновнинг тўхташ ҳақидаги қонуний талабига бўйсунмасдан уни уриб юборган.
Оқибатда сержант Хайитбек Каримжонов оғир тан жароҳатлари билан шифохонага олиб борилган. Кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан, у жонлантириш бўлимида вафот этган.
Сержант Хайитбек Каримжонов 2022 йилдан ИИОда хизмат қилган. Унинг ортидан қадрли онаси, суюкли аёли, 2 нафар фарзандлари қолди.
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг матбуот котиби - ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Хаёт Шасутдиновнинг маълум қилишича, Фарғона вилоятида ЙПХ катта инспектори билан боғлиқ мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳайдовчига нисбатан "қамоққа олиш" тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.