Бинонинг 1-қаватида савдо маркази, кўргазмалар зали, 2-4-қаватларида фаст-фуд шохобчалари, савдо дўконлари, офислар ҳамда конференциялар зали ўрин олади. Қолган қаватлар эса апартамент шаклидаги меҳмонхона номерларидан иборат бўлади. Автомобиллар учун лифтли ерости автотураргоҳ кўзда тутилган.
Лойиҳанинг умумий концепциясини маъқуллаган вилоят ҳокими ушбу лойиҳани амалга ошириш учун ташаббускорларни аниқлаш ҳамда салоҳиятли компаниялар иштирокида тендер савдоларини ташкил этишни тезлаштириш бўйича масъулларга кўрсатма ва топшириқлар берди.