Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати маълум қилди.

Таъкидланишича, мазкур ҳолат юзасидан шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан ЖКнинг 104-м. 2-қ. «л» банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Гумон қилинувчи Н.А. ЖПКнинг 227-моддаси тартибида ушланган.

"Жиноят иши вилоят ИИБ томонидан назоратга олинган бўлиб, якунига кўра қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади", дейилади хабарда.