Ҳудудда яшовчи саҳоватпеша тадбиркор Жаҳонгир Аҳмедов ҳомийлигида “Сурпаш ота” мақбараси ёнида намозхона, таҳоратхона, дўкон, дарвозахона, автотураргоҳ, қурбонлик қилиш учун қушхона ва бошқа иншоотлар барпо этилмоқда.
Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров Фарғона шаҳар “1-Бешбола” МФЙ ҳудудида жойлашган “Сурпаш ота” зиёратгоҳида ташкил этилаётган қурилиш ва ободонлаштириш ишлари билан танишди.
Маҳалла оқсоқоллари ҳамда ташаббускорлар билан мулоқот қилган вилоят ҳокими, ушбу савобли ишни тўлақонли якунлаш учун вилоят ҳокимлиги томонидан ҳам зарур кўмак берилишини қайд этди.