Фарғоналиклар “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида ипак қурти учун захира база яратишда пешқадамлик кўрсатмоқда. Вилоятнинг Ёзёвон, Қўштепа туманларида янги тутзорлар барпо қилиш ишлари амалга оширилди. 

"Ўзбекипаксаноат" уюшмаси матбуот хизмати хабарига кўра, Фарғона, Фурқат тумандарида эса мавжуд тутзорлар парваришига алоҳида эътибор қаратилиб, агротехник тадбирлар ўтказиб борилмоқда. Тут боқувчи хонадонлар билан мунтазам суҳбатлар амалга оширилиб, ипак қурти боқиш бўйича керакли маслаҳатлар берилди.

Учкўприк, Қува туманларида ишчиз аҳолини иш билан таъминлаш мақсадида янги ипак қути боқувчи хонадонлар билан суҳбатлар олиб борилмоқда.

Шунингдек, вилоят пиллакорлари янги мавсумга қизғин тайёрланмоқда. Вилоятнинг Ёзёвон, Қўштепа туманларида ипак қурти озуқа базасини ривожлантириш мақсадида пиллачилик кластерлари томонидан янги тутзор барпо этилди.

Шунингдек, Бувайда, Қўштепа, Олтиариқ, Учкўприк, Фарғона туманларида мавжуд қуртхоналарни ва тутзорларни мавсумга тайёргарлик ҳолати бўйича назорат ўтказилиб, ипак қурти боқувчи хонадонларга тушунтириш ишлари олиб борилди. Уларга мутахассислар керакли маслаҳатлар ва тавсияларни айтиб ўтишди.