Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Низомиддинов, вилоят ҳокими ўринбосарлари, шаҳар ва туманлар ҳокимлари, халқ депутатлари вилоят кенгаши депутатлари, Олий Мажлис Сенати аъзолари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар, вилоят корхона ва ташкилотлари раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Йиғилишда ташкилий масала кўрилди.
Айни пайтда Бухоро вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалчиликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимида фаолият олиб бораётган Фарҳод Умаров Бухоро вилояти ҳокими вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланганлиги тўғрисидаги Президент Фармони ўқиб эшиттирилди.
Йиғилишда вилоят фаоллари сўзга чиқиб, кун тартибидаги масала юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди.