1960 йилдан буён ҳар йили кузда ўтказилиб келинаётган фестивал Жанубий Австралиянинг пойтахти Adelaida шаҳрида бўлиб ўтади.   

Аввалроқ, ушбу фильм Жанубий Кореяда бўлиб ўтадиган Пусан халқаро кинофестивалида қатнашиши ҳақида хабар берилган эди. Пусан кинофестивали Осиёнинг энг йирик халқаро фестивалларидан бири ҳисобланади. 

Сценарий муаллифи ва режиссёр Ёлқин Тўйчиев, постановкачи оператор Баҳодир Йўлдошев, постановкачи рассом Бектош Ражабов, фильм директори Шавкат Ризаев. Ролларда: Баҳром Матчонов, Юлдуз Ражабова,Эльмира Раҳимжонова, Маржона Ўлжаева, Санобар Ҳақназарова, Нодира Ҳожиқулиева ва бошқалар.

Фильмда ўтган асрнинг бошларида Туркистонда юз берган сиёсий воқеаларнинг шу юрт аҳолисига кўрсатган таъсири бир оила мисолида очиб берилади. Юз бераётган воқеа-ҳодисаларга эътибор бермай, одамлардан нарида  уч нафар хотини билан умргузаронлик қилаётган Комил  тўртинчи бор уйланади. Янги аёлнинг оилага кириб келиши билан боғлиқ баъзи можаролар ва ҳудуддаги сиёсий аҳвол хонадоннинг пароканда бўлишига сабаб бўлади. 

"Ўзбеккино" Mиллий агентлиги Ахборот хизмати