Харидорнинг фармацевтга: “Бош оғриғи учун бирор нарса беринг”, деганини тез-тез эшитишингиз мумкин. Тўғри, фармацевт бош оғриғидан диареягача нима ёрдам беришини ва уни қандай қабул қилишни билади.

 Бундан ташқари, бу жуда қулай: шифокорнинг ёниги киришдек навбат кутиш шарт эмас, доимий ишлайди, уйдан пиёда масофада жойлашган.

Шубҳасиз, бу қулай, аммо битта ЛЕКИНи бор: фармацевт дори-дармонлар ҳақида ҳамма нарсани билади, аммо беморнинг касаллик тарихи ва таҳлил натижалари ҳақида эмас.

Шундай қилиб:

Aгар аломатлар биринчи марта пайдо бўлса — бу шифокорнинг иши.

Aгар аломатлар доимо пайдо бўлса ва сиз сабабни билмасангиз — бу шифокорнинг иши.

Aгар ўзингизни қандайдир "ғалати" ҳис қилсангиз - бу шифокорнинг иши.

Aгар сиз дорихонадан ўз билганингизча дори олган бўлсангиз ва ҳеч нарса ёрдам бермаса-бу шифокорнинг иши.

Шифокорга ўз вақтида кириш -сизнинг жавобгарлигингиз.

Семптомларни кузатиб бориш- сизнинг масъулиятингиз.

Aгар сиз шунда ҳам препаратни ўзингиз сотиб олган бўлсангиз, албатта кўрсатмаларни ўқиб чиқинг, деб ёзмоқда www.doridarmon.uz матбуот хизмати