Ҳолат бўйича Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги мутахассислари томонидан республикадаги маҳобатли безак санъатининг наъмуналарини сақлаб қолиш мақсадида ўрганиш ишлари олиб борилди.

Маълум бўлишича, пойтахт бўйлаб ўрганиш ишлари натижасида 150 дан зиёд биноларнинг фасад қисмида тарихий-бадиий аҳамиятга эга мозаикалар аниқланган ва ҳозирда уларни давлат ҳимоясига олиш ишлари амалга оширилмоқда. Жумладан, Маданий мерос агентлиги Илмий-эксперт кенгашига Тошкент шаҳридаги кўп қаватли бинолардаги маҳобатли санъат асарларини маданий мерос объектлари сифатида белгилаш учун лойиҳалар киритилган бўлиб, олимлар томонидан ўрганилмоқда.

Таъкидланишича, мазаикалар маданий мерос объектлари рўйхатига киритилгач, Илмий-эксперт кенгаши хулосасига асосан санъат асарларига етказилган зарар учун қонунчиликда белгиланган тартибда чора кўрилади.