Кўплаб касалликлар нотўғри овқатланиш туфайли юзага келишини яхши биламиз. Масалан, жигар, ўт қопи, ошқозон-ичак, қон-томир, эндокрин тизими хасталиклари кўпинча носоғлом таомланиш асоратлари сифатида изоҳланади. Аммо худди шу омил мия хасталиклари, хусусан, ақлий заифликни ҳам келтириб чиқариши мумкин экан. Австралиялик олимлар ўз тадқиқотлари якунида шундай хулосага келишди. Жумладан, деменция касаллигида мия тўқималарининг нобуд бўлиши кузатилади. Бу ацетилхолин моддаси етишмовчилиги туфайли юз беради. Оқибатда бундай беморларнинг 60 фоизида Альцгеймер қайд этилиб, хасталик вақт ўтиши билан кучайиб бораверади. Австралиялик мутахассислар зарарли озиқ-овқатлардан бутунлай воз кечиш ана шундай ҳолатлар хавфини сезиларли даражада камайтиради, деган фикрда. Чунки баъзи таомлар таркибидаги тўйинган ёғлар ва трансёғлар деменция ривожланишини тезлаштиради. Ёғли сут маҳсулотлари, жумладан, сариёғ, шунингдек, шоколад, гўшт, пальма ва кокос мойлари шулар сирасидан. Трансёғлар, айниқса, ҳозирги кун ибораси билан айтганда, фастфудлар, қизариб пишган овқатлар ва газаклар, дўконда харид қилинган пишириқлар, хусусан, торт ва печенье таркибида кўп учрайди. Тадқиқотга кўра, юқоридаги озиқ-овқатларни истеъмол қиладиган одамларда ақлий заифлик ва мия хасаликларига чалиниш хавфи анча юқори. Парҳезга амал қилувчи, яъни тўйинмаган ёғлар истеъмолидан тийиладиган кишиларда эса когнитив бузилишларнинг ривожланиш хавфи камроқ. Бу фактлар кўча-кўйда лаваш, гамбургер, хот-дог каби тезпишар таомларни кўрса, оғзининг таноби қочадиган, ширинликларга мукккасидан кетган ёшларимиз, ишдан келибоқ ёғликкина, сергўшт овқатларни паққос туширадиган юртдошларимиз учун бир сабоқ бўлса ажаб эмас, деб огоҳлантиради Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.
“Фастфуд”лар мия хасталикларига сабаб бўлиши мумкин(ми?)
Тадқиқотга кўра, юқоридаги озиқ-овқатларни истеъмол қиладиган одамларда ақлий заифлик ва мия хасаликларига чалиниш хавфи анча юқори. Парҳезга амал қилувчи, яъни тўйинмаган ёғлар истеъмолидан тийиладиган кишиларда эса когнитив бузилишларнинг ривожланиш хавфи камроқ.
Маданият, санъат ва адабиёт соҳаларини янада ривожлантириш бўйича кенг кўламли чора-тадбирлар тўғрисида
- Ўзбекистон Президенти амалий ташриф билан Россияда бўлади
- Тошкент вилоятида қутқарувчилар қувурга тушиб кетган 5 ёшли болани сақлаб қолди
- Кимё саноатини жадал ривожлантириш вазифалари белгиланди
- Тошкентдан Иссиқкўлга мавсумий автобус қатновлари йўлга қўйилади
- Термиздан Истанбулга илк тўғридан-тўғри авиақатнов йўлга қўйилди
Сунъий интеллект нима учун ҳеч қачон инсон ўрнини боса олмаслиги маълум бўлди
- Олимлар олтиннинг нима учун рангсизланмаслигини аниқлашди
- 2026 йил тарихдаги энг иссиқ йил бўлиши мумкин — NOAA
- Касал тишларнинг юрак ва мияга жиддий таъсири аниқланди
- Қурбон ҳайити намози ўқиладиган вақтлар эълон қилинди
- Ўзбекистонда 26 майдан мактаб ўқувчиларини бир мактабдан бошқасига кўчириш вақтинча тўхтатилади