Кўплаб касалликлар нотўғри овқатланиш туфайли юзага келишини яхши биламиз. Масалан, жигар, ўт қопи, ошқозон-ичак, қон-томир, эндокрин тизими хасталиклари кўпинча носоғлом таомланиш асоратлари сифатида изоҳланади. Аммо худди шу омил мия хасталиклари, хусусан, ақлий заифликни ҳам келтириб чиқариши мумкин экан. Австралиялик олимлар ўз тадқиқотлари якунида шундай хулосага келишди. Жумладан, деменция касаллигида мия тўқималарининг нобуд бўлиши кузатилади. Бу ацетилхолин моддаси етишмовчилиги туфайли юз беради. Оқибатда бундай беморларнинг 60 фоизида Альцгеймер қайд этилиб, хасталик вақт ўтиши билан кучайиб бораверади. Австралиялик мутахассислар зарарли озиқ-овқатлардан бутунлай воз кечиш ана шундай ҳолатлар хавфини сезиларли даражада камайтиради, деган фикрда. Чунки баъзи таомлар таркибидаги тўйинган ёғлар ва трансёғлар деменция ривожланишини тезлаштиради. Ёғли сут маҳсулотлари, жумладан, сариёғ, шунингдек, шоколад, гўшт, пальма ва кокос мойлари шулар сирасидан. Трансёғлар, айниқса, ҳозирги кун ибораси билан айтганда, фастфудлар, қизариб пишган овқатлар ва газаклар, дўконда харид қилинган пишириқлар, хусусан, торт ва печенье таркибида кўп учрайди. Тадқиқотга кўра, юқоридаги озиқ-овқатларни истеъмол қиладиган одамларда ақлий заифлик ва мия хасаликларига чалиниш хавфи анча юқори. Парҳезга амал қилувчи, яъни тўйинмаган ёғлар истеъмолидан тийиладиган кишиларда эса когнитив бузилишларнинг ривожланиш хавфи камроқ. Бу фактлар кўча-кўйда лаваш, гамбургер, хот-дог каби тезпишар таомларни кўрса, оғзининг таноби қочадиган, ширинликларга мукккасидан кетган ёшларимиз, ишдан келибоқ ёғликкина, сергўшт овқатларни паққос туширадиган юртдошларимиз учун бир сабоқ бўлса ажаб эмас, деб огоҳлантиради Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.
“Фастфуд”лар мия хасталикларига сабаб бўлиши мумкин(ми?)
Тадқиқотга кўра, юқоридаги озиқ-овқатларни истеъмол қиладиган одамларда ақлий заифлик ва мия хасаликларига чалиниш хавфи анча юқори. Парҳезга амал қилувчи, яъни тўйинмаган ёғлар истеъмолидан тийиладиган кишиларда эса когнитив бузилишларнинг ривожланиш хавфи камроқ.
Ўзбекистон эркаклар ва аёллар ўртасидаги 2027 йилги Жаҳон кубогига йўлланма олди
- Саида Мирзиёева: АҚШ Давлат котибининг илк ташрифи Самарқандда ўтаётгани рамзий маънога эга
- Ўзбекистон ва АҚШ кенгайтирилган стратегик шериклик мулоқотини бошлади
- Google Pay хизмати Ўзбекистонда ишга туширилди
- Сўнгги 9 ойда Реимбурсация дастури доирасида беморларга қанча дори воситалари бепул берилди?
- Президент ва номли давлат стипендиялари танловлари: тест синовлари натижалари эълон қилинди
2027 йилда қайси маҳаллалардаги ҳужжатсиз уй-жойлар хатловдан ўтказилади?
- Мудофаа вазири этиб тайинланган Ботир Қудратхўжаевни кузатиш маросими ўтказилди
- Болаларга нисбатан зўравонлик учун жавобгарлик кескин кучайтирилади
- Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида
- Давлатимиз раҳбари таълимдаги ислоҳотлар натижалари ва замонавий илмий инфратузилма билан танишди
- Ўзбекистон Президенти “Лукойл” компанияси томонидан амалга оширилаётган лойиҳаларнинг бориши билан танишди