"Ал-Ахбар ал-масаий" газетаси мухбири сифатида Ўзбекистонда ўтказилаётган Президентлик сайлови жараёнини ёритишга келдим. Сайловни юқори савияда ўтказиш учун сайлов участкаларда барча зарурий шарт-шароитлар яратилганинг гувоҳи бўлдим.
Мамлакат фуқаролари муҳим сиёсий жараёнга фаол иштирок этиб, ўзлари муносиб деб билган номзодга овоз беришмоқда. Сайлов жараёни шаффоф тарзда ёритилмоқда. Мазкур сиёсий жараён билан боғлиқ тадбирлар, брифинглар ҳақидаги янгиликлар тезкор тарзда бериб борилмоқда.
Унда нафақат маҳаллий, балки хорижий ОАВ вакиллари иштирок этиб, жараёнларни ёритмоқда. Ўзбекистонда сайлов жараёнидаги эътиборимни тортган жиҳат шундаки, унда фуқаролар оилавий сайлов участкаларига бориб, сиёсий жараёнда фаол иштирок этмоқда. Бу уларнинг юрт келажагига бефарқ эмаслигини, фаол фуқаролик позицияга эга эканидан далолат.