Фарғона давлат университетининг ўзбек тилшунослиги кафедраси профессори, тилшунос олима — Искандарова Шарифа Мадалиевна Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз йиллиги арафасида Президентимиз томонидан фан, таьлим, соғлиқни сақлаш, спорт, адабиёт, маданият, саньат соҳаларида фидойилик кўрсатаётган бир гуруҳ юртдошларимиз орасида "Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси" фахрий унвонига муносиб деб топилди.

Шарифа Искандарова каби илмсевар олима аёлларимизни ҳар қанча эъзозласак, қадрласак, эҳтиром кўрсатсак арзийди. Зеро,  улар муносиблар ичра муносиб ва ўзлари таратаётган зиё каби бебаҳодир.