Самара университети қошидаги Моделлаштириш ва назорат қилиш муаммолари илмий-тадқиқот институтининг етакчи илмий ходими Любовь Курганскаянинг таъкидлашича, МРТ-2 биологик объектлар билан контейнерларни лойиҳалашда маълум нуқталарда ҳарорат режимини доимий равишда кузатиб бориш тизимидир.
2024 йил март ойида Бион-М №2 лабораториясининг бир қисми сифатида МРТ-2 нинг ердаги синовлари режалаштирилган. Келгуси йилда уни сичқонлар, мева чивинлари, замбуруғлар, бактериялар ва ҳужайра тўқималари билан коинотга учириш ҳам режалаштирилган. Вазнсизлик ва юқори даражадаги фазовий нурланишнинг тирик организмларга биологик таъсирини ўрганиш илмий дастурнинг асосий мақсади бўлади.
МРТ-2 тўлиқ маҳаллий компонентлардан йиғилганлиги қайд этилди. “Фазовий термометр”нинг Россия Федерациясида ҳам, бошқа мамлакатларда ҳам муқобили йўқ, деб хабар беради aif.ru.