Фарғона вилоятидаги йирик ишлаб чиқариш субъектларидан бири бўлган “Fergana Global Textile” корхонаси Мустақиллик байрамининг 30 йиллигига муносиб туҳфа ҳозирлади. Вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабарига кўра, корхонанинг янги тўқимачилик мажмуи иш бошлаяпти.

Бугун корхонанинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Унинг доирасида ишлаб чиқаришда фаол бўлган бир гуруҳ ишчи-ходимларга қимматбаҳо совғалар топширилди.

Расмий очилиш маросимида вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, Ўзбекистон пахта-тўқимачилик кластерлари уюшмаси раисининг биринчи ўринбосари Саъдулла Тожиев иштирок этди.

Шунингдек, корхонага пресс-тур ташкил этилиб, 20 дан ортиқ марказий ОАВ вакиллари ва блогерлар жалб этилди. Улар янги тўқимачилик мажмуида бўлиб, ишлаб чиқариш ва экспорт салоҳияти, ишчилар учун яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишди.