Ўрганиш давомида фермер хўжалигига тегишли экскаватор ва юк машинаси ёрдамида Қорадарё дарёсидан қум-шағал аралашмаси ноқонуний равишда қазиб олингани аниқланди.

Текширув натижаларига кўра, мазкур қонунбузарлик оқибатида табиатга 43 миллиард 12 миллион 57 минг 536 сўм миқдорида зарар етказилган.

Ҳозирда қум-шағал қазиб олинган техникалар жарима майдонига жойлаштирилган. Ҳолат бўйича тайёрланган ҳужжатлар эса Самарқанд вилояти прокуратурасига юборилган.