Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг расмий Telegram-каналида маълум қилинди.

Шунингдек, терговга қадар текширувда, Ю.Ю.нинг акаси Д.Ю. фуқаро Х.га ўзининг раҳбарлигидаги “M.I.” фермер хўжалигининг 56 гектар ер майдонини 28 000 АҚШ долларига сотишга келишиб, шундан 16 600 АҚШ доллари ва 89 млн сўмни фирибгарлик йўли билан олганлиги аниқланган.

Худди шундай, Департамент ҳамда ДХХнинг Марҳамат тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, “Ф.Д.” фермер хўжалиги раҳбари М.Т. фуқаро К.Қ. билан ўзаро тил бириктириб, хўжаликнинг 6 сотих ер майдонини 17 000 АҚШ доллари эвазига танишлари ёрдамида фуқаро Н.нинг номига расмийлаштириб беришни ваъда қилиб, олдиндан 10 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик), 28, 211-моддаси (пора бериш) ва 229-6-моддаси (суғориладиган ер участкасига ёки унинг бир қисмига бўлган ҳуқуқни сотиш ёхуд қонунга хилоф равишда бошқача тарзда ўзга шахсга бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.