Шунингдек, Суғориладиган ер участкасига ёки унинг бир қисмига бўлган ҳуқуқни сотиш ёхуд қонунга хилоф равишда бошқача тарзда ўзга шахсга бериш, Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 229 прим 6-моддаси билан жиноят деб топилади.

Хусусан, Жиноят ишлари бўйича Бахмал туман суднинг 11.03.2024 йилдаги Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 229 прим 6-моддаси билан судланган А.И.нинг ҳисобидан 43 миллион сўм жарима жазосини давлат фойдасига ундириш ҳақидаги ижро варақаси Бюронинг Бахмал туман бўлими иш юритувига келиб тушган.

Мазкур ижро ҳужжати юзасидан қарздорга нисбатан ижро иши қўзғатилиб, нусхалари тарафларга юборилган.

Олиб борилган ижро ҳаракатлар натижасида А.И.дан 43 миллион сўм жиноий жарима тўлиқ ундирилиши таъминланди.

Ушбу жарима фуқаро А.И. га ва бошқаларга дарс бўлиб, ердан унумли фойдаланиш кераклигини, бошқа бундай жиноий ишлар билан шуғулланиш оғир оқибатларга олиб келишини тушуниб етса яхши бўларди.