Мазкур «фейк» веб-сайт орқали “UzCard Investment” лойиҳаси доирасида миллий банк хизматларининг фаол фойдаланувчиларига бир марталик 994 минг 558 сўм миқдорида компенсация тўланиши, бунинг учун фойдаланувчиларнинг шахсига оид ва банк пластик картаси маълумотлари, телефон рақамини ҳамда смс тариқасида келган тасдиқлаш кодини киритишлари талаб этилади.
Натижада, катта маблағга эга бўлиш истагида бўлган фойдаланувчи тасдиқлаш кодини «фейк» ресурсга киритиши билан интернет-фирибгар томонидан банк пластик картасини бошқариш ҳуқуқини қўлга киритилишига ва ундаги маблағларни ноқонуний равишда эгалланишига шарт-шароит яратади.
Шу сабабли, барча интернет фойдаланувчиларини, айниқса УЗКАРД тўлов тизими мижозларини мазкур «фейк» веб-сайтнинг ноқонуний фаолияти тўғрисида огоҳ бўлишларини, тўлов тизимларидан фойдаланаётганларида эса, уларнинг расмий веб-сайтларида тақдим этилган хизматларга мурожаат этишларини сўраб қоламиз.
Огоҳ бўлинг! Интернет-фирибгарлари томонидан яратилган сохта веб-сайтларга кириб, уларнинг осон даромад топиш тўғрисидаги алдовларига ишониб қолманг, дея огоҳлантиради ИИВ Киберхавфсизлик маркази.