Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш қоидаларига асосан никоҳда бўлмаган ота-онадан туғилган болага оталикни белгилаш ота ва онаси (агар отаси вояга етмаган ҳисобланса, у ҳолда қонуний вакили) томонидан биргаликда берилган аризаси ёки суднинг қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори асосида ФҲДЁ органида амалга оширилади.

Оталикни белгилаш ариза берилган куни ота-онасининг иштирокида амалга оширилади, агар оталикни белгилашда ота-оналардан бири иштирок этмаган тақдирда унинг имзоси қонунчиликда белгиланган тартибда (нотариус, Ўзбекистон Республикасининг консуллик муассасасининг масъул шахси ёки тиббиёт муассасаси, ФҲДЁ органи, ҳарбий қисм ёки жазони ўташ муассасаси раҳбарининг имзоси ва муҳри билан) тасдиқланади.

Оталикни ишончнома орқали белгилашга йўл қўйилмайди.